Осон пул топишни мақсад қилган самарқандлик ишсиз фуқаро Р. Зафар Тошкентга келиб ўзини электр тармоғи ходими деб таништириб, Сергели туманидаги хонадонлардан пул териб юрди. Бу ҳақда «12news.uz» «Огоҳ» газетасига таяниб хабар беради.
Хонадонлардан биридаги электр ҳисоблагични текширган Зафар хонадон соҳибига «жарима солиб», ундан 432 минг сўм ундирди. У квитанцияни қалбакилаштириб, бошқа киши номидан банкка 12 минг сўм топширди. Пулларнинг қолган қисмини эса ўзлаштирди.
Пулларининг кўрсатилган манзилга етмаганлигини тушунган хонадон эгаси тегишли органларга мурожаат қилди. Қоидабузар тезда қўлга олинди.
Изоҳ (0)