Корея Республикасида MERS коронавируси оқибатида яна икки киши вафот этди, шу тариқа қурбон бўлганларнинг умумий сони 23 нафарга етди. Вирус билан касалланганлар эса жами 165 кишини ташкил қилди, деб хабар беради ТАСС КР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб.
Мамлакат ҳудудидаги биринчи вирус билан касалланиш ҳолати 20 май куни қайд этилган бўлиб, уни Яқин Шарқ давлатидан сафардан қайтган КР фуқароси юқтириб келган. Жанубий Корея ушбу вирус билан касалланганлар сони бўйича Саудия Арабистонидан кейинги иккинчи ўринга чиқди.
Изоҳ (0)