Жанубий Корея парламенти адлия вазири Хван Гё Ан номзодини мамлакат бош вазири лавозимига тайинланишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Тайинланишни ёқлаб 156 депутат овоз берган, 120 нафари қарши чиққан, икки киши бетараф қолган. Хван Гё Аннинг номзоди Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ томонидан май ойида собиқ бош вазир Ли Ван Гунинг истеъфосидан кейин таклиф этилган. Ли Ван Гу 2015 йил 16 февраль куни Жанубий Корея бош вазири этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда коррупция можароси туфайли бош вазир алмашди. Апрель ойи охирида қурилиш компанияси раҳбари Сон Ван Чжон ўзини ўлдиришидан олдин қодирган мактубида гўёки ундан пора олган Пак Кин Хэ маъмуриятидаги амалдорлар рўйхатини ёзган. Жумладан, Ли Ван Гу ундан 2013 йилда 30 миллион вона (28 минг доллар) олгани айтилган. Сиёсатчи бу айбловни рад этган, бироқ истеъфо сўраб президентга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)