Индонезиянинг Бали оролида узун думли макака британиялик сайёҳ қизнинг GoPro русумли камерасини тортиб олиб, унда ўзини суратга олди, деб хабар беради The Daily Mail.
23 ёшли Лиззи Вейр маймунни ва унинг турдошларини тропик ўрмонда учратди. Макакаларга бериш учун ўзи билан бананлар олиб келган Шимолий Девон фуқаросига улардан иккитаси яқин келди. Улардан бири турист қизнинг бошига чиқиб олди, бошқаси унинг камерасини тортиб олди.
Вейрнинг сўзлаб беришича, маймун камерани ўзига қаратиб унинг объективини ялади, сўнгра ўзини суратга ола бошлади.
Изоҳ (0)