Роппа-роса етти йил аввал Ўзбекистонда янги бренд пайдо бўлди – Ucell савдо белгиси — TeliaSonera катта оиласининг аъзоси. Ўз фаолияти давомида компания 8 500 000 миллион нафар ўзбекистонликнинг кўнглидан жой олишга эришди. 7 йиллик муваффақият ва абонентлар мобил алоқа учун айнан Ucell’ни ўзларига оператор қилиб олишларининг камида етти хил сабаби:
- Ucell мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳақида қайғуриб, замонавий хизмат ва технологияларга йўл очувчи ишончли мобил алоқа оператори сифатида ўзини намоён этди. Мамлакат бўйича 22 та шахсий офисига эга бўлиб, дилерлик тармоғи эса 2300 дан зиёд савдо пунктларидан иборатдир. Шунингдек, чекка, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлар аҳолисига хизмат кўрсатиш масалалари ечими учун компания 45 та мобил офисларини тақдим этди.
- Ucell замонлар ва маконлар ўртасидаги чегараларга барҳам бермоқда. Бугунги кунда 420 та роуминг тармоғи дунёнинг 160 мамлакатида куннинг исталган вақтида алоқани таъминлаяпти.
- Ucell бугунги кунда мулоқот ва таълимда муҳим восита бўлиб қолаётган интернетга қулай уланиш масаласига устувор аҳамият қаратмоқда. Ucell абонентлари фойдаланаётган Интернет-трафикнинг кун сайин ўсиб бораётгани ўз навбатида нархлар мақбуллигини ҳам кўрсатади. Бутун республика бўйича 4G ва 3G тармоқлар кўламини кенгайтирган ҳолда, оператор мамнуният билан мазкур ўсиш жараёнини таъминлаяпти. Ucell Тошкентда энг кенг тармоқ – 4G/LTEни яратди ва бу билан 2014 йил 1 декабрдан бошлаб, тўртинчи авлод мобил алоқа хизматларига уланиш имкониятини тақдим этди. Унинг илк тақдимоти 5 йил аввал бўлганди, яъни 2009 йил 14 декабрда TeliaSonera Стокгольм ва Осло шаҳарларида 4G тармоғини тижорат асосида ишга туширган эди.
- Ucell нафақат технологияларни илгари суради, балки одамлар ҳаёти ва фаолиятини яхшилашга хизмат қилувчи ечимларни яратади. Компаниянинг яна бир алоқа воситаси – «Ақлли девайслар-М2М» йўловчи ташишда, фармацевтика корхоналари ваколатхоналарида, сарф қилинаётган энергоресурслар мониторингида самарали қўлланиляпти. Пировардида бизнесдан кутилаётган натижа ўзини оқлаяпти: маблағ, вақт, ресурслар, энергия тежалиши ҳисобига.
- Ucell кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги мижозлари учун ҳамкор бўлишга интиляпти. Ucell’нинг 60 мингдан ортиқ корпоратив мижозлари «Алоҳида баланс», «4G офис», «Интернет ҳамма учун» каби эксклюзив хизматлар туридан фойдаланган ҳолда ўз бизнэсларини янада кенгайтирмоқда.
- Ucell инсонлар турмушини яхши томонга ўзгартирмоқда. 2015 йил бошида мамлакатнинг барча ҳудудларидан 6 миллиондан зиёд аҳоли «Ucell билан орзу сари» акциясида иштирок этди. Акцияда 96 та ютуқ ўз эгасини топди, 8000 нафардан ортиқ абонентга тармоқ ичидаги қўнғироқ ва SMSлар учун 50 минг сўмдан тақдим этилди. Акцияни ўтказиш давомида ўз ҳисобларини кўпроқ маблағ билан тўлдирган дастлабки юз нафар абонент эса 1 GB Интернет-трафикка эга бўлдилар.
- Ucell таълим, спорт, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватловчи кўнгли очиқ ва самимий қалбга эга компаниядир. Оператор Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, талабаларнинг амалий машғулотлари учун GSM/LTE лабораториясини тақдим этди. Бокс федерацияси ва паралимпия уюшмаси билан ҳамкорлик баробарида, Ucell Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшди. Наврўз байрамларида фаол иштирок этди, сумалаклар тайёрлаб тарқатди. Шунингдек, «Миннатдормиз» деб номланган йиллик акциясини ташкил этди-ки, унинг доирасида 700 нафар уруш ва меҳнат фаҳрийлари совғалар олишди ҳамда мобил алоқа хизматларига имтиёзли тариф асосида уланиш имкониятига эга бўлдилар.
Ucell компаниянинг туғилган куни билан ўз абонентларини муборакбод этади ва ўз танловлари ҳамда ишончлари учун миннатдорчилик билдиради. Барча-барчага саломатлик, фаровонлик тилайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)