Тбилисида кучли жала оқибатида келиб чиққан сув тошқини шаҳарга 40 миллион лари (18 миллион доллар) атрофида зарар етказди, деб хабар беради «Газета.ru» Грузия молия вазири Нодар Хадурининг кризисларни бошқариш кенгаши йиғилишида берган маълумотларига таяниб.
«Етказилган зарарнинг ҳисоб-китоби ҳали давом этмоқда, бироқ дастлабки маълумотларга қараганда у 40 миллион лари атрофида. Биз бугун 10 миллион ларилик ишга киришдик. Молия вазирлиги ихтиёридаги бир қанча инвентарлар жабрланган оилаларга тарқатиб бериш учун бугуноқ Тбилиси мэриясига тақдим этилади», — деди Хадури.
Бош вазир Ираклий Гарибашвили ҳам йиғилиш давомида молия вазирлигига жабрланган оилаларга 10 минг лари (4,5 минг доллар)дан тарқатиш вазифасини юклади.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнга ўтар кечаси Грузия пойтахти Тбилисида кучли жала қуйиши натижасида пойтахтнинг бир нечта туманлари сув тошқини остида қолди.
Изоҳ (0)