Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «РБК».
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, иккала мамлакат етакчилари савдо айланмасини 100 миллиард долларга етказиш стратегик мақсади борлигини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, Путин ва Эрдўған икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳалари юзасидан фикр алмашиб, умуман ижобий ўзгаришлар бўлаётганини қайд этган. Шунингдек, улар 2014 йилда савдо ҳажми бироз камайганини ҳам тан олган.
Изоҳ (0)