Ўзбекистон халқ артисти Мирҳосил Тўйчи Орипов 12 июнь, жума куни 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Foto: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Тошкент театр санъати институти актёрлик факультети битирувчиси ҳисобланган Тўйчи Орипов турли йилларда Қўқон ва Тошкентдаги Ҳамза номидаги, шунингдек, Тошкентдаги Аброр Ҳидоятов номли театрларда фаолият олиб борди.

У «Қутлуғ қон» (Ҳакимбойвачча), «Бой ила хизматчи» (Солиҳбой), «Келинлар қўзғолони» (Маҳкам), «Абу Райҳон Беруний» (Маҳмуд Ғазнавий), «Қиёмат қарз» (Нўъмон Назаров), «Ғариблар» (Левицкий), «Юлдузли тунлар» (Шайбонийхон) каби спектакллардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.

«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби ҳисобланган Тўйчи Орипов «Дев билан пакана», «Осмондаги болалар», «Бомба», «Нолинчи вариант», «Абдуллажон», «Иккинчи давра бўйича», «Даҳонинг ёшлиги», «Оловли йўллар», «Шум бола», «Sayyod қўнғироғи» каби фильмларда ҳам суратга тушган.