Таниқли сармоядор, банкир, нефть трейдери, дунёнинг энг кекса миллиардери катта Дэвид Рокфеллер 100 ёшга кирди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Дэвид Рокфеллернинг бобоси – Жон Рокфеллер Standart Oil нефть компаниясига асос солиб, тарихдаги илк долларли миллиардерга айланган. Шунингдек, у хайрия жамғармасига асос солган, оиласи эса ҳозиргача дунёдаги энг катта таъсирга эга оилалардан ҳисобланади.
1954 йилдан буён Дэвид Рокфеллер глобаллашув ғояси тарафдори бўлган ва давлатусти бошқарув тизими яратилишини ёқлаб чиқиши туфайли «жаҳон ҳукумати» деб ҳам аталадиган Бильдерберг клубининг барча йиғилишларида иштирок этиб келади.
Изоҳ (0)