J’son & Partners Consulting компанияси экспертлари 2014 йилда абонентлар мессенжерлар ва VoIP хизматларидан фойдалангани туфайли Россия мобил операторлари 20 миллиард рубль (ҳозирги курс бўйича қарийб 400 миллион доллар) даромаддан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Mail.ru Group мессенжерлари (бирлашиши эълон қилинган «Mail.ru Агент» ва ICQ ҳамда уларнинг ичидаги «Одноклассники» ва «ВКонтакте»да мулоқот қилиш имкониятлари) фақатгина Skype’дан ортда қолган. Кейинги ўринларда эса WhatsApp, Viber, QIP, Facebook Messenger бормоқда.
Операторлар йўқотишларни қандай йўл билан қоплаши мумкинлиги маълум қилинмаган. Бироқ бу уларнинг умумий даромадининг атиги 2 фоизини ташкил қилади холос. Жаҳон миқёсида эса ушбу хизматлар туфайли операторлар 2014 йилда 14 миллиард доллар, 2013 йилда 32,5 миллиард доллар йўқотгани айтилган.
Изоҳ (0)