Тошкент шаҳридаги «Кўкча» масжиди яқинида Cobalt ва Spark автомобиллари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Хабарга илова қилинган суратларда йўл ўртасида ағдарилиб ётган Cobalt ҳамда йўл четидаги дарахтга урилиб, бир томони ариқчага кириб қолган Spark автомобиллари кўриниб туради.
Автомобиллар айнан нима сабабдан ва қандай тўқнашгани маълум эмас. Авария натижасида жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Изоҳ (0)