Корея Республикасида яна бир киши коронавирус оқибатида вафот этди, шу тариқа қурбон бўлганлар сони 11 нафарга етди, деб хабар беради ТАСС. Вирусни юқтириб олганлар сони ўтган кун давомида яна тўрт кишига ортиб, жами 126 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 июнь куни хабар беришича, касалланганларнинг барчаси вирусни Сеул касалхоналаридан бирида юқтириб олди.
Беморлар билан алоқада бўлган 3800 киши уй карантинида сақланмоқда.
Жанубий Кореяда биринчи марта MERS коронавируси билан касалланиш ҳолати 20 май куни қайд этилган.
Изоҳ (0)