Испания қироли Филипп VI ўз опаси Кристинани Пальма де Мальорка герцогиняси унвонидан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС. Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин ҳам герцог унвонидан маҳрум қилинди.
Кристина ва Иньяки Урдангарин молиявий товламачиликда шубҳа остига олинган ва шу туфайли судланиши мумкин. Прокуратура маълумотларига кўра, Урдангарин ва унинг собиқ ҳамкори Диего Торрес Ноос институти бошқаруви аъзолари орасида бўлиб, ушбу жамоатчилик ташкилоти Балеар ороллари ва Валенсия бюджетидан йирик маблағларни қабул қилиб, тор доирадаги шахслар томонидан ўзлаштириш учун ниқоб вазифасини ўтаган холос.
Институт маҳаллий ҳукумат билан турли спорт лойиҳалар учун тузилган шартномалар қийматини оширган ва олинган маблағни кейинчалик турли тижорат фирмаларига, жумладан эр-хотинга тегишли «Айзоон» компаниясига ўтказиб берган. Шу йўл билан 6 миллион евродан ортиқ маблағ ўзлаштирилган.
Балеар ороллари прокуратураси Урдангаринни 19,5 йилга озодликдан маҳрум қилишни таклиф этмоқда. Жамоатчилик айбловини илгари сураётган «тоза қўллар» бирлашмаси эса Кристинани ҳам товламачиликка алоқадорликда айблаб, уни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш лозим деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)