Англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм режиссёр Гай Ричининг қирол Артур ва Айлана стол рицарлари ҳақидаги британ эпоси мавзусидаги фильмида суратга тушади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Бекхэмга иккинчи даражали рол насиб этган бўлса ҳам, у Экскалибур қиличини тошдан суғуриб олиш тасвирланган саҳнада муҳим ўрин тутади.
Олти қисмдан иборат бўлиши режалаштирилаётган сериянинг биринчиси бўладиган фильм 2016 йил июлида экранларга чиқиши кутилмоқда. Фильмда Жуд Лоу, Эрик Бана, Аннабелль Уоллис, Кэти Макграт, Поппи Делевинь ва Чарли Ханнэм сингари актёрлар рол ўйнайди.
Изоҳ (0)