Европа полицияси Испания, Польша ва Италиядан 49 кишини Европа банклари ҳисобларидан 1 миллион евро ўғирлашга алоқадор деб гумон қилиб ҳибсга олди, деб хабар беради Reuters маълумотларига таяниб «РБК».
Ушбу кибержиноятни тергов қилиш давомида полиция қисқа вақт ичида ўғирланган яна 6 миллион евро миқдоридаги халқаро фирибгарлик фактини аниқлади.
Асосан Нигерия ва камерунлик бўлган гумонланувчилар ноқонуний йўл билан топилган пулларни Европа Иттифоқидан ташқарига «пул ювиш»нинг мураккаб тармоғи орқали юбориб турган.
Изоҳ (0)