Туркманистоннинг «TürkmenÄlem 52°E» сунъий йўлдоши мамлакат миллий телевидениеси ва радисоси дастурларини узатишни бошлади, деб хабар бермоқда «Туркменистан: золотой век» электрон газетаси.
Эндиликда Туркманистон миллий телеканаллари деярли бутун Европа, Шимолий Африка ва Осиёнинг катта қисмига узатилади. Ушбу ҳудудларда 1,2 миллиард киши яшаши айтилган.
Сунъий йўлдош орқали «Алтин асир: Туркменистан», «Яшлик», «Mирас», «Туркменистан», «Ашхабад», «Туркмен авази» ва «Туркменистан спорт» телеканаллари, шунингдек тўртта радиоканал тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистоннинг илк сунъий йўлдоши апрель ойи охирида АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан учирилган эди.
Изоҳ (0)