Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи автомобилда тезликни оширгани учун олти ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бундан ташқари, суд португалиялик мутахассисга 1250 евро миқдорида жарима белгилаган.
Қоидабузарликни Моуриньо 2014 йил сентябрида содир этган. Ўшанда у 80 км/соатдан тезроқ ҳаракатланиш рухсат этилмаган жойда ўз машинаси тезлигини 97 км/соатга чиқарган эди.
Изоҳ (0)