Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони ва Жанубий Кореяга саёҳат қилиш давомида имкон борича эҳтиёт бўлишга ундайди, деб хабар беради «Nur.kz».
«18 июндан бутун дунёдаги мусулмонлар учун муқаддас ой ҳисобланган рўза ойи бошланади. 30 кундан кейин эса мусулмон аҳоли Саудия Арабистонига ҳаж сафарига боришни хоҳлайди. У ерда эса MERS коронавируси оқибатида 95 та ўлим ҳолати қайд қилинган. Шу сабабдан имкон борича эҳтиёт бўлиш лозим», — дейди 9 июнь, сешанба куни ҚР ТИВ расмий вакили Алтай Абибуллаев. У Жанубий Кореяда консуллик рўйхатида 500 нафар Қозоғистон фуқароси қайд этилганлиги, шунингдек уч мингдан ортиқ киши вақтинча яшаётгани тўғрисида маълумот берди.
10 июнь, чоршанба куни яна 13 киши вирусни юқтириб олгани маълум бўлди, шу тариқа Жанубий Кореяда касалланганларнинг умумий сони 108 кишига етди, қурбон бўлганлар — 9 киши.
MERS коронавируси касалликнинг илк босқичларида алоҳида аломатларга эга эмас. У кўпроқ ўпка касаллиги, диабет, буйрак етишмовчилиги мавжуд, ҳамда иммунитети заифлашган кишилар учун хавфли.
Изоҳ (0)