Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия олиш» деб номланган янги хизмат ишга тушди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази хабар берди.
Лицензия олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар Ягона портал орқали тақдим этилади. Хизмат натижаси бўлиб лицензия бериш ёки рад этиш ҳақидаги қарор ҳисобланади.
Ушбу хизмат фақат юридик шахсларга кўрсатилади.
Изоҳ (0)