Қирғизистонда июнь ойида ҳаво ҳарорати сўнгги 50 йил мобайнидаги рекорд даражага кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология агентлиги директори Зарилбек Итибаев Қирғизистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, генерал майор Кубатбек Боронов раҳбарлигида бўлиб ўтган хизмат йиғилишида хабар берди.
«Тоғларга жуда кўп қор ёққан. Иссиқ об-ҳаво натижасида бу қорларнинг эриши, шунингдек давомли жала ва ёмғирларнинг ёғиши дарё ва кўллардаги сув сатҳининг кўтарилишига олиб келади, селларни келтириб чиқаради. Бу эса охирги 50 йил ичида рекорд даражадаги юқори ҳаво ҳарорати бўлади», — дейди Зарилбек Итибаев.
«Қиш мавсумидаги ёғингарчиликлар ва об-ҳаво маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, сел ва сув тошқинлари хавфи олдини олиш мақсадида эҳтиёт чораларини кучайтириш керак. Барча кучларимизни маҳаллий аҳолига бехавотир шароит яратиш учун қаратишимиз лозим», — деб таъкидлади вазир Кубатбек Боронов.
Изоҳ (0)