«Мисс Этно—2015» гўзаллик танловининг иштирокчилари Астрахань вилоятининг миллий-маданий уюшмалари вакиллари бўлиб, улар орасида ўзбек, озарбайжон, арман, грузин, татар ва бошқа миллатга мансуб қизлар бор, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Ўзбек маданиятини «Ўзбекистон» миллий-маданий жамоатчилик ташкилотининг Астрахань вилояти фаоли Шаҳноза Полвонова тақдим этди. У «Мукаммаллик тимсоли» номига лойиқ топилди.
Иштирокчи қизлар 5 номинация бўйича баҳоланди: «Ташриф», «Миллий либосда чиқиш», «Ижодий иш», «Миллий таомлар намойиши» ва «Оқшом либосида чиқиш».
Изоҳ (0)