Андижон туманида номаълум шахс ўз автомобилида 40 ёшли аёлни уриб юборгач, тўхтаб, жабрланувчининг ҳолидан хабар олиш ўрнига қочиб кетди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Яқин атрофдан ўтиб кетаётганлар «тез ёрдам» чақириб, аёлга ёрдам берди. Ҳодиса ҳақидаги хабар туман Ички ишлар бўлимига етказгач, ҳуқуқ муҳофазачилари ҳайдовчини қидира бошлади.
Якунда у қўлга олинди. У Избоскан туманида яшовчи 53 ёшли эркак бўлиб чиқди. Унга тегишли Nexia русумли автомобилдан тегишли белгилар топилган. Ҳайдовчи ўша куни рулда айнан ўзи ўтирганини инкор этмаган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)