Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди, деб хабар беради «Olamsport.com».

Оқгул Омонмуродова. Фото: «Olamsport»

Оқгул Омонмуродова. Фото: «Olamsport»

Мусобақада ЖАР, Россия, Туркия, Қозоғистон, Украина, Ҳиндистон, Словакия, Чехия, Германия, Польша каби давлатлардан келган теннисчилар иштирок этяпти.

Улар орасида асосий тўрда саккиз нафар ўзбекистонлик теннисчи ўз имкониятини синовдан ўтказади. 8 июнь куни ўтказилган учрашувлардан сўнг улардан уч нафари иккинчи даврага йўлланма олди. Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нигина Абдураимова илк босқичда яна бир ўзбекистонлик Полина Меренковани 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этди.

Мусобақанинг учинчи ракеткаси ҳисобланган Оқгул Омонмуродова қозоғистонлик Екатерина Клюевадан 6:3, 6:1 ҳисобида устун келди. Тўртинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Сабина Шарипова эса испаниялик Нурия Парризас-Диасни баҳслардан чиқариб юборди. Биринчи сет 6:4 ҳисобида Сабина фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган испан теннисчиси баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Альбина Хабибулина польшалик Жюстина Жагиолкага 2:6, 1:6, Влада Якшибарова эса ҳиндистонлик Анкита Райнага 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 9 июнь куни ўзбекистонликлардан Арина Фольц ва Гулчеҳра Муҳаммадсиддиқова ўз учрашувларини ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь