Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2015 йил кузида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб UzDaily хабар бермоқда.
Туркманистон ТИВ эслатиб ўтганидек, Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мамедов бошчилигидаги делегация 2015 йил 1−2 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлган эди.
Ташриф давомида иккала мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, унда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг кузда Ўзбекистонга бўладиган ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ташриф давомида имзоланиши тахмин қилинаётган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди ҳамда ўзаро манфаатни ифодаловчи кенг доирадаги масалаларни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)