Россиянинг «Муз ТВ» телеканалининг «Ҳаётга қўшган ҳиссаси учун» номинациясидаги соврини Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга топширилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«Муз ТВ» телеканалининг оммавий мусиқа йўналишидаги совринларни топшириш маросими бу йил илк марта Қозоғистонда, пойтахт Остона шаҳридаги «Астана Арена» стадионида 5 июнь оқшомида бўлиб ўтди.
Маросимга Максим Галкин, Лера Кудрявцева, Ксения Собчак ва Андрей Малахов бошловчилик қилган. Маросим хавфсизлигини таъминлаш учун 2500 дан ортиқ полициячи жалб этилган.
Изоҳ (0)