Испаниянинг El Mundo нашри ФИФА президенти Зепп Блаттернинг «барча аёллари» рўйхатини эълон қилди. Korrespondent.net’нинг хабар беришича, ушбу аёллар рўйхатидан кутилмаганда Криштиану Роналдунинг собиқ маъшуқаси, россиялик модель Ирина Шейк ҳам ўрин олди.
Манбанинг сўзларига кўра, 79 ёшли Блаттер 2013 йили, полшалик теннисчи Илона Богуцка билан ажрашиб, ҳозирги умр йўлдоши Линда Баррасни учратгунича, қисқа муддат давомида Ирина Шейк билан ишқий муносабатларга киришган.
Қайд этиш жоиз, Блаттер кўп аёллар билан севишган бўлса-да, фақатгина биринчи – Лилиан Бинер Коринна билан бўлган никоҳидан ягона қиз фарзандини кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Зепп Блаттер фавқулодда матбуот анжумани ўтказиб, 1998 йилдан бери эгаллаб келаётгани ФИФА президенти ўрнини бўшатишини эълон қилди. Ваҳоланки, 29 май куни у янги беш йиллик муддатга қайта сайланган эди.
Изоҳ (0)