Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26- мартдаги «2015 йилда АКТ соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбек-Корея қўшма лойиҳаси тўғрисида»ги 2518-сонли қарори доирасида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ахборотлаштириш ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш ва бошқарув жараёнларини ахборотлаштиришга оид бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 1—5 июнь кунлари Корея Республикасининг ҳудудларда ахборотлаштиришни ривожлантириш ва ўрганиш институти (KLID) мутахассислари иштирокида тақдимот ҳамда ўрганишлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида маъмурий бошқарувда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий қилиниши юзасидан жорий ҳолатни батафсил ўрганиш ва бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишни мақсад қилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Компьютерлаштириш марказлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирокида ўтган учрашувларда хорижлик мутахассислар томонидан лойиҳага оид бўлган «Ўзбекистонда ҳудудий бошқарувни ахборотлаштириш бўйича бош режа», «Бошқарув жараёнини автоматлаштириш» мавзуларида тақдимотлар намойиш этилди.
Лойиҳа учун Тошкент шаҳрида Сергели тумани ҳамда Тошкент вилоятидан Пскент туманлари тажриба синов ҳудуди сифатида танлаб олинган бўлиб, хорижлик экспертлар туманлар ҳокимлигида ахборотлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан, хусусан электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда «КВАТ» электрон тизими фаолиайти билан яқиндан танишдилар.
Изоҳ (0)