Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонга электрон кутубхона яратиш лойиҳасини амалга оширишда кўмаклашади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ривожланиш мақсадларидаги ҳамкорлик бўйича ўзбек-корейс симпозиумида маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Азимов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея KOICA билан 2015—2017 йилларга мўлжалланган дастур имзолаганини эслатиб, уч йил давомида KOICA Ўзбекистонга 60 миллион долларга яқин грант тақдим этишини таъкидлади.
Қайд этилшича, ҳамкорлик дастури доирасида KOICA электрон кутубхона яратиш лойиҳасига грант тақдим этади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 220 та кутубхонасидаги китоблар битта интернет ресурсга бирлаштирилади.
Изоҳ (0)