Гана пойтахти Аккра шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ва минтақда юз бераётган сув тошқини қурбонлари сони 200 дан ошди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Қайд этилишича, маҳаллий шифохонага портлаш оқибатида жароҳат олган 35 киши ётқизилган ва уларнинг барчасига керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мамлакат ҳукумати вазиятни ўнглаш учун 15 миллион доллар ажратган. Гана президенти Жон Драмани Маҳама уч кунлик миллий мотам эълон қилган, ички ишлар вазири Марк Войонго ҳодисани миллий мусибат деб атаган.
Изоҳ (0)