АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи сантехник Энтони Пероси Powerball лотереясида 136 миллион доллар ютиб олди, деб хабар бермоқда The New York Times.
Пероси ўз чиптасини март ойи бошида Стейтен-Айленддаги Пейж авенюда жоялшган 7-Eleven дўконидан сотиб олган. 14 март куни у тамаддихонада ютуқли чипта айнан шу дўкондан сотиб олинганини эшитади, бироқ ташрифчилардан бири ютуқ қандайдир ўқитувчи аёлга насиб қилганини эшитгач, ўз чиптасини текшириб ўтирмайди.
27 апрель куни сантехник юк машинаси таъмири учун пул керак бўлгач, ютуқли рақамларни текшириб кўришга қарор қилади. Интернетдан лотерея натижаларини кўрган эркак жекпотни ютиб олганини билиб қолади.
Пероси ютуқнинг 30 фоизини ўғлига беришга қарор қилди. Барча солиқлар тўлангач, у 38 612 055 доллар, ўғли эса 16 548 023 долларни қўлга киритади. Лотерея қоидаларига биноан, пул 30 йил давомида бўлиб тўланса, максимал ютуқни олиш мумкин, акс ҳолда бирмунча камроқ пул олишга тўғри келади.
Изоҳ (0)