Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 6 июнга бориб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар берди «Anons.uz».
Фарғона водийсидан ташқари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат 42 даражагача кўтарилади. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида эса ҳарорат 38 даражадан ошмайди.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, пойтахт Тошкент шаҳрида бироз булутли ҳаво кузатилади ва ҳарорат 38 даражагача чиқади.
Изоҳ (0)