Россия Биринчи каналининг «Точь-в-точь» лойиҳасида ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик Азиза «Вечерний Ургант» кўрсатувида меҳмон бўлди.
Кўрсатувга тошкентча палов тайёрлаб келган Азиза олти ёшидаёқ тақлид санъати билан шуғулланганини, жумладан Юрий Никулинга ўхшатганини қайд этди. Хонанда образини яратган эркаклар — Шаинский, Армстронг, Лепс ва Никулиндан энг қийини қайси бўлгани ҳақидаги саволга Григорий Лепс деб жавоб берган. Бунинг учун кўзойнакни Лепснинг ўзидан сўраб олганини ҳам айтиб ўтган.
Шунингдек, у Москва яқинида қураётган дала ҳовлисида россиялик таниқли хонанда Лолита билан қўшни бўлишини ҳамда Тошкентда ҳаво Москвадагидан иссиқроқ эканлигини таъкидлаган. Суҳбат сўнгида Азиза бир неча таниқли образларга кириб кўрсатган.
Изоҳ (0)