АҚШ президенти Барак Обама 2 июнь куни мамлакат махсус хизматларининг фаолияти тўғрисидаги янги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Шу куни Сенат «Эркинлик тўғрисидаги акт»нинг ўзгартирилган вариантини қабул қилди. Ҳужжат АҚШ миллий хавфсизлик агентлигини америкаликларнинг телефон қўнғироқлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда тўплаш ва сақлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Махсус хизматлар ислоҳоти «Ватанпарварлик акти» деб ном олган аксилтеррор қонунни ўзгартиришни кўзда тутади. Махсус хизматларга кенг ваколатлар берган ҳужжат 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин қабул қилиниб, бир неча марта узайтирилган.
Собиқ разведкачи Эдвард Сноуденнинг махсус хизматлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларидан кейин Барак Обама қонунни ислоҳ қилишга сўз берган эди. 1 июнь куни Сенат «Ватанпарварлик акти» ваколат муддатини узайтиришдан бош тортди, бу эса махсус хизматларни америкаликларнинг телефон қўнғироқларини эшитиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. АҚШ ташқарисида кузатиш услублари эса ўзгаришсиз қолади.
Изоҳ (0)