Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи ва Швеция қироллик оиласи аъзолари ўтирган кортеж Швециянинг Уппсала шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар бермоқда The Local.
Авария президент кортежи Мукержи нутқ сўзлаши режалаштирилган маҳаллий университетга йўл олганда содир бўлган. Кортежга ҳамроҳлик қилган тўрт автомобиль айланма йўлга яқинлашилган вақтда аварияга учраган. Йўл-транспорт ҳодисасидан кейин кортеж йўлида давом этган.
Авария оқибатида олти киши шифохонага ётқизилган. Мукержига ҳам, Швеция валиаҳд маликаси Виктория ҳамда унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Даниэлга ҳам зарар етмаган.
Изоҳ (0)