Хитой полицияси 1 июнь оқшомида Янцзи дарёсида чўкиб кетган «Шарқ юлдузи» йўловчи теплоходининг капитани ва катта механигини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Кема бортида жами 458 киши бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, йўловчилар ва экипаж аъзоларидан 13 киши қутқарилган, беш кишининг жасади топилган. Теплоход кучли тўфон вақтида ағдарилган ва икки дақиқа ичида чўкиб кетган. Тўнтарилган корпус ичида ҳаво пуфаклари ҳосил бўлиб, тирик қолганлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Нанкиндан Чунцинга ҳаракатланаётган дарё сайёҳлик теплоходи бортидаги одамларнинг 47 нафари экипаж аъзолари, беш нафари гидлар, 405 нафари эса йўловчилар бўлган. Уларнинг барчаси Хитой фуқаролари, асосан кексалар эканлиги айтилган.
Изоҳ (0)