Канада суди йирик тамаки ишлаб чиқарувчи компанияларга улар чекишнинг зарари ҳақида огоҳлантирмаганидан шикоят қилган фуқароларга 15,5 миллиард Канада доллари (12,4 миллиард АҚШ доллари) тўлаш мажбуриятини юклади, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг кашандаларга маънавий зарар учун тўлайдиган ушбу товони Канада тарихидаги энг йириги бўлади.
Imperial Tobacco, Rothmans Benson & Hedges ва JTI-MacDonald компаниялари ушбу қарор юзасидан аппеляцияга топширмоқчи эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)