2015 йил 26 май куни Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Франция элчихонаси расмий сайти хабар берди.
Томонлар омбудсманнинг фаолияти, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг аҳволи ҳамда Франциянинг турли ташкилотлари, жумладан, Ҳуқуқлар ҳимоячиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Изоҳ (0)