Россия Ташқи ишлар вазирлиги яна бир марта Россия мамлакатнинг исталган минтақасида, жумладан Қримда ядро қуролини жойлаштириш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Шубҳасиз, Россия агар зарурати туғилса ўз миллий ҳудудидаги исталган жойда, жумладан Қрим яриморолида ўз ядро қуролларини жойлаштириш ҳуқуқига эга», — деди Россия ТИВ Қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори Михаил Ульянов.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Ульянов 2015 йил март ойида ҳам Россиянинг Қримда ядро қруолини жойлаштириш ҳуқуқи ҳақида маълум қилган, бироқ мамлакат раҳбариятиннг бу борадаги режаларидан хабардор эмаслигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)