АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига террорчиликка қаршилик кўрсатиш мақсадида мамлакат фуқароларини оммавий равишда кузатиш ва телефон қўнғироқларини тинглаш ҳуқуқини берувчи «Эркинлик тўғрисидаги акт»нинг амал қилиш муддати 1 июнда тугайди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Биз Сенатни ушбу масъулиятсиз давр (актнинг амалда бўлмаслиги) имкони борича камроқ бўлишини кафолатлашга чақирамиз. Миллий хавфсизлик учун ўта муҳим масалаларда баъзи сенаторлар партияларининг манфаатларини четга суриб, тез ҳаракат қилиши лозим», — деди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнст.
АҚШ президенти Барак Обама бу масала юзасидан республикачилар етакчиси билан учрашган. «Бу хавфсизлик ва фуқаролар ҳуқуқларидан бирини танлаш керак бўлган вазият эмас. Бу сафар биз амалда керакли мувозанатни топдик ва барча қўллаб-қувватлай оладиган қонун лойиҳасини тайёрладик», — деди Обама.
Изоҳ (0)