Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида ҳозирги кунда долзарб масалага айланиб улгурган интернетдаги анонимлик масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Муҳокама жараёнида интернетда шахс сирларини сақлаш инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири деган хулосага келинди. БМТ рақамли технологиялар даврида анонимлик фойдаланувчига ўз фикрини эркин баён қилишга имкон беради, деб ҳисоблайди.
Ташкилот махсус хизматлар томонидан текширувлар учун сабаб сифатида кўрсатиладиган фирибгарлик ва террорчилик муаммосини инкор этмайди, бироқ бу оддий фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклашга асос бўлмаслиги лозимлигини таъкидлайди. Қайд этилишича, оддий фуқаролар уларнинг ёзишмаларини учинчи томон ўқимаётганига амин бўлиши лозим.
Изоҳ (0)