Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи киши ўзининг Damas автомобили ўғрилаб кетилганини айтиб, ички ишлар органларига мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Автомобиль тез орада топилди. Бироқ уни ўғирлаган шахс Damas’ни уриб олгани ҳам маълум бўлди.
Автомобильни Шаҳрихон туманида яшовчи 35 ёшли шахс ўғирлагани маълум бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)