2015 йилнинг 1−2 июнь кунлари Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар Вазири Рашид Мередов расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Мунтазамлик касб этган Ўзбекистон−Туркманистон мулоқоти доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститисиялар ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)