Малайзия ҳукумати мамлакат ҳудудига мянмалик ва бангладешлик ноқонуний қочоқларни ўтказмаслик учун Таиланд билан чегарасида девор қурмоқчи, деб хабар берди ТАСС.
Малайзия ички ишлар вазири ўринбосари Жаъфар Ван Жунайдийнинг сўзларига кўра, чегарачилар 700 километр узунликдаги чегарада жойлашган кўплаб йўлакларни назорат қилиши қийинлиги туфайли, назоратни кучайтиришнинг энг самарали усули девор қуриш бўлади.
Бангладеш ва Мьянмадан келган ноқонуний муҳожирлар Малайзияга ўтиш учун бир неча йилдан буён Таиланд ҳудудидан фойдаланиб келган. Таиланд ва Малайзия расмийлари иккала мамлакат ҳудудида ҳам қочоқлар лагерларини, шунингдек оммавий қабристонларини аниқлаган.
Изоҳ (0)