«Ростех» корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг YotaPhone смартфонларига қизиқаётганини эътироф этиб, қозоғистонлик ҳарбийларга шундай совъга қилишга ваъда берди, деб хабар қилмоқда «Nur.kz».
«Мен яқинда Қозоғистонда бўлиб, ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирига YotaPhone’ни кўрсатганимда, у мендан бундай смартфонни қаердан олиш мумкинлигини сўради. Мен Қозоғистон Мудофаа вазирлигини ўз телефонларимиз билан таъминлашимиз мумкинлигини маълум қилдим», − деди Чемезов.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил декабрь ойида сотувга чиқарилган Россиянинг YotaPhone смартфони иккита – ҳам олд, ҳам орқа экранга эгалиги билан ажралиб туради.
Изоҳ (0)