Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкентда дарахтга урилиши оқибатида қаттиқ пачоқ ҳолатига келган Lacetti автомобилининг суратлари жойлаштирилди.
Суратларда автомобилнинг орқа қисми, жумладан орқа ўриндиқ жойлашган қисм ҳам қаттиқ пачоқлангани кўриниб туради. Олд қисмга ҳам анча жиддий зарар етган, бироқ олд ўриндиқларда бундай аломатлар кўринмайди. Жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этилишича, ҳодиса Ҳамза ва Мирзо Улуғбек метро бекатлари оралиғида, «Бунёдкор» стадиони яқинида содир бўлган. Машина йўл ўртасидаги хиёбонда жойлашган дарахтларга ҳам орқаси, ҳам олди билан урилган. Воақеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)