Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар кунни бир чашка тетиклаштирувчи қаҳвадан бошлайдилар. Қаҳва доначаси сизнинг чашкангизда хушбўй ичимликка айланишидан олдин қандай узоқ йўлни босиб ўтиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Биз сизга бутун дунёда оммабоп бўлган NESCAFÉ® эрувчан қаҳвасини ишлаб чиқаришнинг бир нечта сирлари ҳақида сўзлаб беришга тайёрмиз.
Хуллас, ҳаммаси одатий ишлардан бошланади — қаҳва дарахтлари, жазирама туш пайтидаги табассумлар ва қўшиқлар. Тўқ қизил тусда етилган арабика ва робуста қаҳва мевалари теримга тайёр.
Дунёда қаҳванинг иккита асосий нави — арабика ва робуста саноат миқёсида қўлланилади. Таркибида кофеин миқдори кўплиги туфайли робуста донлари қаҳва ичимлигига янада ўткирроқ ва бойроқ таъм ҳамда хушбўй ҳид беради. Арабика донлари эса, аксинча, таркибида кофеин миқдори камлиги ва эфир мойлари кўплиги боис, юмшоқроқ таъм ва хушбўй ҳидга эга.
Ўтмишдаги каби ҳозир ҳам аксарият мамлакатларда қаҳва ҳосилини йиғиш жараёни ҳамон қўл меҳнати орқали амалга оширилади. Қаҳва донлари йиғиб бўлинганидан сўнг уларни тозалаш лозим. Донларни тозалашнинг иккита усули мавжуд — нам ва қуруқ. Иккала усул ҳам ташқи пўстлоғидан ажратиш ва донларни офтобда якуний етилишини кўзда тутади. Кейин тозаланган ва қуритилган донлар сараланади. Техника тараққиёти ва эрувчан қаҳвани ишлаб чиқариш компьютерлаштирилганига қарамасдан қаҳва донларини навларга ажратиш босқичи ҳам кўп ҳолларда уни йиғиб-териб олиш каби қўлда бажарилади. Фақат сезгир инсон қўлларигина сифатсиз, яъни моғор босган, пишган меваларида қизғиш доғлари бўлган, қора ёки нордон донларни бир четда қолдириб, энг сара қаҳва донларини танлаб олиши мумкин. Саралаб олинган қаҳва донлари ўрамга ўралади ва қаҳва плантацияларидан тўғридан-тўғри фабрикага жўнатилади. Қаҳванинг энг йирик экспортчилари Бразилия, Индонезия, Колумбия, Перу, Вьетнам ва «қаҳва минтақаси»да жойлашган бошқа мамлакатлар ҳисобланади.
Фабрикага келиб тушган яшил қаҳва донлари ишлаб чиқаришга яроқлилиги бўйича мажбурий текширув босқичидан ўтказилади ва фақат шундан сўнггина кейинги босқич — қовуриш жараёнига қўйилади. Айнан қовуриш жараёнида арабика ва робуста навли донлари бизга таниш ўзига хос қаҳва ранги, таъми ва ҳидига эга бўлади. Кези келганида, NESCAFÉ® ишлаб чиқарувчилари қаҳвани қовуришга жуда катта аҳамият беришини айтиб ўтиш жоиз. Ҳозир бу жараён буткул компьютерлаштирилган бўлиб, «ноу-хау» ҳисобланади. Ҳар бир қаҳва, хоҳ NESCAFÉ® Classic ёки NESCAFÉ® Gold бўлсин, турига хос бўлган таъмни яратиш учун қаҳва донларини қовуришнинг ўз режими танланади. Қовуриш усули ҳам турлича бўлади – енгил, бироз сезиладиганидан тортиб, то итальянча, «дудланган» даражасигача. Ҳар бир усул ўз ишқибозларига эга. Масалан, итальянлар аччиқ, яхши қовурилган, нордонроқ таъми бўлган қаҳвани ичади. Бу улар учун энг табиий таъм ҳисобланади.
Биз юмшоқроқ, хуштаъм ва хушбўй қаҳвани маъқул кўрамиз. NESCAFÉ® Classic қаҳваси — бу пуркаб қуритиш усули ёрдамида ишлов берилган, ўртача даражада қовурилган, бой таъм ва тетиклаштирувчи хушбўй ҳид берувчи олий навли робуста донларидир. Айнан робуста донлари таркибидаги кофеин эрталаб уйғонишимизга ва кун давомида тетик юришимизга ёрдам беради.
Қаҳва экстрактини ҳосил қилиш учун Қовурилган қаҳва донлари қаҳвани майдаловчи улкан саноат машиналарида йирик заррали кукунга майдаланади ва иссиқ сув билан аралаштирилади. Кейин ҳосил бўлган қаҳва экстрактидан сув қочирилади ҳамда пуркаб қуритиш усули ёрдамида, иссиқ ҳаво таъсири остида, қуритилган қаҳва экстракти гранулаларга айлантирилади. Эрувчан қаҳвани ишлаб чиқаришнинг ушбу технологияси агломерация деб аталади.
Эрувчан қаҳвани ишлаб чиқаришнинг бошқа, янада замонавийроқ технологияси, бу — сублимация ёки музлатиб қуритиш. Бугунги кунда ушбу усул эрувчан қаҳва ишлаб чиқаришнинг энг қиммат усулларидан бири ҳисобланади. Сиз уни аллақачон билиб олган ва бошқа қаҳвалардан афзал кўра бошлаган бўлсангиз ажаб эмас. Ушбу қаҳвадаги гранулалар оч жигар ранг, кристаллчалар шаклида бўлиб бир зумда эрийди, хушбўй ҳид таратади ва сублимацияланган қаҳва ҳисобланади. Айнан шу қаҳва зарралари сублимацияланган қаҳва саналади. Шундай қилиб, қаҳва ҳосилини йиғиш, саралаш, қовуриш, майдалаш, қаҳва донларини қайнатиш... кейин эса энг қизиғи бошланади. Қайнатилган қаҳва консентрати жуда паст ҳароратда музлатилади ва музли қаҳва блоклари ҳосил қилинади. Сўнгра иссиқ ҳаво ва вакуум ёрдамида ушбу блоклардаги сув қочирилади ва қаҳва майда муз парчаларига бўлинади. Айнан шу боис сублимацияланган қаҳванинг шакли майдаланган ўткир учли музга жуда ўхшайди. Шу тариқа, вакуум ҳамда юқори ва паст ҳароратлар комбинациясининг биргаликда қўлланиши табиий қаҳванинг нафақат барча фойдали моддаларини, балки маҳсулотнинг таъм хусусиятларини ҳам сақлаб қолиш имконини беради. NESCAFÉ® Gold қаҳваси — сублимацияланган қаҳва классикаси ҳисобланади. Бу арабика ва робуста донларининг муваффақиятли аралашмаси, эфир мойлари ҳамда табиий қаҳванинг таъми ва хушбўй ҳидини сақловчи идеал қовуриш натижаси ҳисобланади.
Ҳар қандай технология моҳияти маълум маҳсулот сифатини кўзлайди. NESCAFÉ® қаҳвасини ишлаб чиқарувчилари сифат борасида тежамкор эмас, эрувчан қаҳвани ишлаб чиқариш учун фақат сифатли донлардан фойдаланишади. Ҳеч қандай бегона ранг, ҳид ва ширин таъм берувчи моддалар қўлланмайди — фақат қаҳванинг ўзи. Бу NESCAFÉ® савдо белгисининг алоҳида ифтихори. Эрувчан қаҳва «турка»да қайнатиладиган қаҳва каби табиийдир. Қаҳва донларининг сифати ва хушбўй ҳидини сақлаш учун ўрамнинг герметик бўлиши ҳам аҳамиятга эга. Зич бураб ёпиладиган қопқоқли шиша банка, юмшоқ ўрамдаги зич ёпқич ушбу вазифани осонгина ҳал қилади.
Энди, ҳар сафар хушбўй эрувчан қаҳва банкасини очар экансиз, қаҳва донлари қандай қилиб «қаҳва минтақаси» мамлакатларида иссиқ офтоб нурлари остида етиштирилганини, қаҳва плантацияларининг ишчилари ҳосилни қай тарзда эҳтиёткорлик билан йиғиб саралашларини, қаҳванинг ҳақиқий таъми ва хушбўй ҳидини сақлаб қолиш, ҳамда сизга ҳақиқий лаззат онларини инъом этиш учун фабрикада унга қай усулда ишлов берилганини қаерда бўлишингиздан қатъи назар тасаввур қилишингиз мумкин.
Манбага ҳавола: https://www.nescafe.ru/production/coffee_bean_journey/#autoplay
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)