3—14 июнь кунлари Россиянинг Воронеж шаҳрида бўлиб ўтадиган V Халқаро Платонов фестивалида Марк Вайлнинг «Илҳом» театри «Етти ой» спектакли билан иштирок этади, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
«Етти ой» «Илҳом» театри ва Москванинг SounDrama студиясининг қўшма лойиҳаси бўлиб, Алишер Навоий «Хамса»сининг «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра») достонидаги боблардан бири асосида саҳналаштирилган.
Ёзувчи Андрей Платонов (1899—1951) шарафига аталган фестиваль Воронежда 2011 йилдан буён ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)