Америкалик ҳаваскор тадқиқотчи—астрономлар Ер орбитасида АҚШнинг X-37B махфий космик кемасини кузатишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
«Кузатувчилар аппаратни 312—325 километр баландликдаги орбитада, экваторга 38 даража эгилган ҳолда қайд этди. Бу сафар у ҳар қачонгидан ҳам пастки орбитада эди», — деди ҳаваскор астроном Тед Мовчан.
Эслатиб ўтамиз, NASA ва Boeing ҳамкорлигида 1999 йилдан буён амалга оширилиб келинаётган X-37 дастурининг тўртинчи миссияси 20 май куни коинотга учирилган эди.
Изоҳ (0)