Тбилиси ҳайвонот боғида 25 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган Гулико Читадзе Амур йўлбарларининг ҳужумидан кейин бир қўлидан айрилди, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
Воқеа 27 май куни, Читадзе йўлбарслар қафаси ёнида жониворларга қараётганда содир бўлган. Оғир аҳволдаги аёл шифохонага олиб борилган ва операция қилинган. Қўлни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган ва ампутация қилинган.Оёқдаги яралар ҳам чуқур бўлиб, агар инфекция тарқалмаса, уни сақлаб қолиш мумкин бўлади. Шунингдек, бошқа тана аъзоларида ҳам жиддий ҳароҳатлар бор. Инфекция тарқалиш хавфи мавжудлиги туфайли ҳаёт учун кураш ҳали тўхтамаган. Аёлнинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланган.
Изоҳ (0)