Индонезия шимолидаги Суматра оролида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 17 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлабки маълумотларга кўра, кузовида 50 га яқин бола бўлган юк машинасининг шинаси ёрилиб, йўлдан чиқиб кетган ва жарга қулаган.
The Jakarta Post хабар беришича, ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)